Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ўрганилгандек ўрганиларди. Ислом фиқҳи одамларнинг алоқаларидан йўқолганидан кейин, таназзул мисли кўрилмаган даражага етди.

 

Рум фиқҳининг Ислом фиқҳига таъсири деган даъвонинг хурофоти

Исломга ва мусулмонларга кин-адоват сақловчи баъзи бир шарқшунослар Ислом фиқҳи аввалги асрларда - мусулмонлар фатҳларга киришган даврда рум фиқҳи ва қонунларидан таъсирланган, деб даъво қиладилар. Айтишадики, рум фиқҳи Ислом фиқҳининг манбаларидан бўлган ва у баъзи ҳукмларда ундан мадад олган. Бу тобеинлар ва улардан кейинги асрда истинбот қилинган баъзи шаръий ҳукмлар, рум ҳукмлари, мусулмонлар уни рум фиқҳидан олган дегани. Шарқшунослар ўз сўзларига далил қилиб, Фаластин ва Байрут соҳилларидаги императорлик Ислом тарафидан фатҳ қилинганида, Шом шаҳарларида рум ҳуқуқий мадрасалари бўлган, ўз ҳукм ва низомларида рум қонуни асосларида юрадиган маҳкамалар бор эди. Бу маҳкамалар Ислом фатҳидан кейин ҳам узоқ вақт фаолият олиб борди. Демак, бу нарса мусулмонлар унга тан бериб, ўз қонун ва низомларини унга мувофиқ юргизишганининг исботи, деб даъво қиладилар. Улар бу қарашларини ўзлари тўқиган фаразлар билан қувватлаб айтадиларки, мусулмонлардек диний дунёқарашга эга бўлмаган бир қавм рум империяси ҳукми остидаги Шомдек маданиятли юртни фатҳ қилгач, қандай ҳукм юритишни билмай ҳайрон бўлиб қолардилар-да, кейин албатта уларнинг ҳукмларидан олардилар...


Сўнг яна айтадиларки, Ислом фиқҳининг баъзи бобларини рум фиқҳи ва қонунларидаги баъзи бобларга таққосласак, иккаласининг орасида ўхшашлик борлигини, баъзи ҳукмлар рум фиқҳидан айнан кўчириб олинганини кўрамиз. Масалан, «даъво қилган кишидан ҳужжат, инкор қилган кишидан қасам», ёки фиқҳ ва фақиҳ калималари каби. Ҳатто шарқшунослар Ислом фиқҳи талмуд (яҳудийларнинг сунъий ҳуқуқий қонунлари)дан олинган, талмуд эса рум фиқҳидан олинган. Демак, Ислом фиқҳи рум фиқҳидан, бевосита Шом мадрасалари ва маҳкамалари орқали, талмуд воситасида олинган бўлиб чиқади, дейишгача етиб бордилар.


Ўзларининг бу даъволарига шурқшунослар қуруқ фаразлардан бошқа далил келтира олмадилар. Уларнинг бу сўзлари бир неча сабабга кўра ботил:
Биринчидан, мусулмонлар ҳақида бирор киши, на шарқшунос ва на бошқалар, мусулмон фуқаҳоларию, фуқаҳо бўлмаганларидан бирортаси танқид қилиш учун, ёки қувватлаш учун, ёки улардан олиш учун ҳам рум фиқҳи ва рум қонунига ишора қиладиган бирор нарса ривоят қилган эмас. Бирор киши бу ҳақда озми-кўпми маълумот бермаган. Бу шундан далолат берадики, у баҳс мавзуси эмас, ҳатто гап мавзуси ҳам бўлолмайди. Баъзи мусулмонлар юнон фалсафасини таржима қилдилар, лекин рум фиқҳидан китоб у ёқда турсин, бирор калима ҳам таржима қилинмади. Бу нарса қатъий кўрсатадики, рум фиқҳи Шом фатҳ қилинган заҳотиёқ амалдан қолдирилиб, йўқолтилган.

 

Иккинчидан, шарқшунослар Шом шаҳарларида рум фиқҳининг мадрасалари ва рум қонунлари билан ҳукм юргизадиган маҳкамалар бўлган, деб даъво қилаётган бир вақтда, Шом шаҳарлари уламо, қози ва ҳокимлардан

 

258-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260